Сиз фойда қилишингиз учун биз ишлаймиз.

 

"POLIMAKS" МЧЖ – бу BOPP, PET, PET твист, PE плёнкалардан фойдаланган ҳолда қурама материалдан юмшоқ қадоқ ва ёрлиқ ишлаб чиқариш.Компаниямизнинг асосий фаолияти турли хил озиқ-овқат ва ва бошқа маҳсулотлар учун қадоқлаш материалини ишлаб чиқаришдан иборат. Ўзбекистон Республикасида 20 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият юритар экан, компания профессионаллик, юқори даражада тайёрланганлик ҳамда ўзаро манфаатли шартларда сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш орқали танилди.Бугунги кунда "POLIMAKS" МЧЖ қадоқлаш материалига озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича FSSC-22000 сертификати мавжуд Марказий Осиёдаги ягона компания ҳисобланади. 2016 йил бошида ISO 9001, ISO 14001 стандартлари бўйича халқаро аудитлар муваффақиятли ўтказилди, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти бўйича FSSI 22000 стандарти илк бор жорий этилди ва сертификатланди.Ҳозирги вақтда "Arktika Bottlers" ҚК МЧЖ; "Niagara Spring" МЧЖ; "Imir Trade Group" МЧЖ; "Aqua life bottlers" МЧЖ, "PEPSI CO" (LTD International Beverages Tashkent) каби йирик компаниялар "POLIMAKS" МЧЖнинг мижозлари ҳисобланадилар, шунингдек, "POLIMAKS" МЧЖ компанияси The Coca-Cola Company томонидан авторизация қилинган ва "Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD" МЧЖ учун ёрлиқлар ишлаб чиқаради.

Компания Сизга Туркиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари хомашёси асосида бўёқни плёнкага ротогравюра усулида тушириш йўли билан бажариладиган юқори сифатли ўрам босмасини таклиф этади. Ассортиментда ВОРР, PVC, РЕ ва PET плёнкалар мавжуд, ўзига хос ва эксклюзив буюртмалар учун плёнка ва бўёқ ишлаб чиқарувчи фирмалар Мижозларнинг танловига ҳавола этилади.Босиш жараёнида инновацион технологиялар, энг зўр замонавий ускуналар, профессионаллар жамоасига таянган ҳолда биз истеъмолчилар талабини қондириб келаётган қадоқлаш материалларини ишлаб чиқарамиз.8 бўёқли чуқур босма босиш (печать) машиналари, шунингдек, ламинация машинаси мавжуд.Бизда бир неча турдаги плёнка доим бор: шаффоф (ялтироқ ва лойқа), марваридсимон, сутсимон и металланган. Биз бир қатламли қадоқлаш плёнкалари, шунингдек, маҳсулотни сиз хоҳлаётган яроқлилик муддатида сақлашга имкон берувчи ламинацияланган (кўп қатламли) қадоқлаш материалларини ишлаб чиқарамиз.Биз чиройли, олий сифатли ишларни бажарамиз. Биз қадоқлаш ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Бу нафақат кўп йиллик иш тажрибамиз, балки қадоқларини айнан бизнинг компаниямиз тайёрлаб берадиган маҳсулотларга бўлган доимий талаб билан ҳам тасдиқланган.Доимий ижодий изланиш ва юмшоқ қадоқларни тайёрлаш соҳасидаги босма босиш (печать) технологияларини такомиллаштириш бизга Ўзбекистон ҳудудида профессионалларга айланиш имконини берди. Корхонамизда тайёрланган юмшоқ қадоқ маҳсулотингиз янгилигини сақлайди ва уни дўкон пештахталарида энг жозибадор кўринишда тақдим этади.

  

Қуйидагилар учун қадоқлаш материалини тайёрлаймиз:

- қандолатчилик маҳсулотлари;
- баққоллик (ёрмалар, макарон, туз, шакар, зираворлар), ёнғоқлар, ёстиқчалар, писта, қотирилган нон, тез тайёрланадиган маҳсулотлар);
- ёғ-мой маҳсулотлари (ёғ, маргарин ва бошқалар);     
- чуқур музлатилган маҳсулотлар (гўштли ярим тайёр маҳсулотлар, чучвара, мева, сабзавот ва бошқалар);  
- ичимликлар;         
- маиший кимё маҳсулотлари (кир ювиш кукуни, чистоль, персоль).

Янги ускуналар, юқори сифатли хомашё, илғор технологиялар, сифат назорати лабораторияси, технологик кўмак – буларнинг бари бизнинг полиграфия корхонамизга Компаниянгизнинг қадоқ яратиш вақтидаги талаблари ва эҳтиёжларини имкон қадар тўлиқ қаноатлантириш имконини беради.

Компаниянгиз обрў-эътиборига бефарқ бўлмасангиз, унда бизнинг юмшоқ қадоқларимиздан фойдаланинг!

 

 

Бир қатламли ва кўп қатламли рулонли қадоқлаш материаллари.
Дизайнни ишлаб чиқиш ва босишга тайёрлаш ишлари
Қадоқни танлашда маслаҳат
uri->segment(2)) || $this->uri->segment(2) == 'contact'): ?> uri->segment(2))): ?>