PET ­­– полиэтилентерефталат (ПЭТ) плёнка.

Мустаҳкамлик, таъсирларга юқори даражадаги тўсиқлик ва ҳароратга чидамлилик хусусиятларига эга. Маҳсулот ифори сақланиб қолиши. Турлари: шаффоф, металланган, юзаси коронар ва кимёвий фаоллаштирилган. ПЭТ, ламинациялаш ва металлаш асосида кўп қатламли плёнкадан қадоқ ишлаб чиқаришда қўлланилади.

 

BOPP ­­– Икки ўққа йўналтирилган полипропилен плёнка.

Ўта шаффоф, жилвали ва ажойиб ташқи кўриниш, юқори эластиклик ва йиртилишга нисбатан мустаҳкамлик (бу кўплаб бошқа плёнкаларга қараганда юпқароқ плёнкалардан фойдаланиш имконини беради), аъло даражадаги диэлектриклик ҳамда пар ва газ, шунингдек, бегона ҳидлар ўтишига қарши тўсқинлик хусусиятларига эга. Соэкструзия усулида қопланган сополимернинг махсус қатлами аъло даражадаги пайвандланиш қобилиятини таъмин этади. Турлари: шаффоф, оқ, садафсимон, металланган.

 

PVC ­­– Поливинилхлорид (ПВХ) плёнка.

«Нафас олувчи плёнка» узоқ вақт давомида сақланадиган маҳсулотлар учун бир марталик қадоқ сифатида фойдаланилади. ПВХ плёнка полиэтилендан ясалган плёнкаларнинг барча афзалликларига эга, бироқ хусусиятлари янада яхшиланган. Ҳаммасига қўшимча равишда шуни таъкидлаш жоизки, мазкур плёнка "тўсиқлик" хусусиятига эга, яъни ҳавонинг таркибий қисмлари (сув пари, карбонат ангидрид)ни  ташқарига чиқариш ва кислородни ичкарига киритишга имкон беради. Бу хусусият туфайли маҳсулотларнинг “нафас олиши” таъминланади – қадоқ ичида микроиқлим қўллаб-қувватланади ва, демакки, маҳсулотларнинг узоқ вақт сақланиши таъмин этилади.

 

PE ­­– Полиэтилен плёнка.

Кислород ва намликдан сақлайди. Озиқ-овқат саноатида, чакана савдода, “фаст-фуд” тармоқларида қисқа муддат сақланувчи маҳсулотлар учун, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда бир марталик қадоқ сифатида ишлатилади. Маҳсулотга бевосита тегиб тураркан, уларнинг кўпроқ муддат сақланишини таъминлайди, уларнинг хусусиятлари сақланиб қолишига кўмаклашади, тез қуришининг олдини олади, ташқи муҳит таъсири ва бегона ҳидлар уриб қолишидан ҳимоя қилади.

 

CPP ­­– йўналтирилмаган полипропилен плёнка.

Юқори механик мустаҳкамлик, ўта шаффофлик, жилвалилик, ажойиб ташқи кўриниш, кислоталар ва ёғларга нисбатан барқарорлик, иссиқлик ёрдамида пайвандланиш, металланиш ва ҳар қандай турдаги босма босиш (печать) мумкинлиги каби хусусиятларга эга.  Полипропиленнинг иссиқликка юқори даражада чидамлилиги туфайли қадоқланган маҳсулотларни 30 дан 40 мкм гача қалинликдаги плёнкада стерилизациялаш мумкин, бу эса консервантлардан фойдаланмаслик имконини беради. Плёнкани  микроперфорациялаш мумкинки, бу маҳсулотни қайноқ ҳолатида қадоқлаш имконини беради. Плёнкаларни ламинациялаш, эгилувчан қадоқлаш материалларини тайёрлашда қўлланилади.

 

РР ­­– йўналтирилмаган полипропилен плёнка.

Шикастланишларга нисбатан барқарорлик ва зўр пайвандланиш, ҳар қандай турдаги босма босиш (печать) мумкинлиги каби хусусиятларга эга, озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб туриши хавфсиз ҳисобланади. Тортилишга нисбатан мустаҳкамлиги ­– 30 МПа гача, йиртилишда нисбий узайиши камида 400%, пар ўтказиш хусусияти кўпи билан 2 г/м 2/24 с, кислород бўйича газ ўтказиш кўпи билан 1 х 10(-8) м 2 ПА -1 с -1, тешилишга нисбатан барқарорлиги камида 8 МПА. Зарур ҳолларда плёнканинг физик-кимёвий хоссалари тегишли модификациялаштирувчи қўшимчалардан фойдаланиш ёрдамида коррекция қилиниши мумкин. Экструзия усули билан полипропилендан юпқа плёнка, тола ва ип олинади. Полипропилен плёнка бир марталик идиш-товоқ ва қадоқларни иссиқлик ёрдамида ясашда ишлатилади.

 

 

"Твист-эффектли" плёнкалар (PE, ПВХ, BOPP).

Твист-плёнкаларнинг асосий хусусияти – буралган ҳолатни сақлаб қолиш, яъни "яхши хотира" – твист-эффект (бу, масалан, конфетларни қадоқлашда муҳим). Плёнка иссиқлик ёрдамида пайвандланади, металланади ва ламинацияланади, яхши жилвага эга, маҳсулотларга жозибадор шакл беради, босма босиш (печать)ни яхши ушлайди ва яхши тўсиқлик хусусиятига эга.