Бир неча қатламни қурамалаш орқали ишлаб чиқарувчилар қуйидаги хусусиятлар уйғунлашган сифатли қадоқ яратадилар:

  1. Юқори даражадаги тўсиқлик хусусияти.
  2. Ейилишга чидамлилик.
    3. Қаттиқлик.
    4. Зичлик (йиртилмайди).

 

Зарур тўсиқлик хусусиятларига қараб ишлаб чиқарувчи композицион материалларнинг мақбул таркибини танлайди. Полимер қатламларидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнида қатламлараро босма босиш, лок билан қоплаш ва бошқа қопламалардан фойдаланилади.

Бундай плёнкани нафақат қатламлар орасига суратлар босиш, балки “лойқалик” (“матовость”), “металланганлик” кўринишини яратиш, ранглар билан экспериментлар ўтказиш мумкинлиги туфайли ҳам дизайнерлик ишида қўлласа бўлади.

Қатламларнинг кетма-кетлиги тартиби, яъни композицион қадоқлаш материали тузилмаси унинг функционал вазифаси билан белгиланади. Ташқи қатлам (субстрат) ташқи таъсирдан ҳимоялайди, шунингдек, бўёқли босма босиш (печать) учун асос бўлиб хизмат қилади. Ички қатлам қадоқнинг герметиклигини таъминлайди.

 

БОПП/БОПП.
Материал пар ва газ ўтказмаслик, ҳидларга нисбатан барқарорлик ва паст ҳароратга чидамлилик хусусиятларига эга. БОППмет/БОПП материали ёғларга яхши бардош беради. Горизонтал ва вертикал турдаги (Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган) қадоқлаш автоматларида фойдаланиш учун яроқли. Материал қандолат, баққоллик маҳсулотлари, тайёр нонушта, ёнғоқлар, музлатилган маҳсулотлар (чучвара), пестицидлар, кофе, чой, нон ва нон маҳсулотларини қадоқлашда қўлланилади.


ПЭТ/ПЭ.
Материал юқори даражадаги ҳид, пар ва газ ўтказмаслик ҳамда ёғларга ўта чидамлилик хусусиятларига эга бўлиб, 140-180 даража оралиғидаги иссиқлик ёрдамида пайвандлана олади. Материал горизонтал ва вертикал турдаги (Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган), қадоқлаш ҳарорати 40 даражагача бўлган қадоқлаш автоматларида фойдаланиш учун яроқли. "Дой-Пак" технологиясида қўлланиш учун яроқли. Материал кофе, чой, қайлалар (майонез, кетчуп), музлатилган гўштли маҳсулотлар (чучвара, узма (клецки) ва ҳ.к.), озиқ-овқат  ингредиентлари, тез тайёрланадиган таомлар (зираворлар, снеклар), шунингдек, маиший кимё воситалари, пестицидлар, шампунлар ва ҳ.к.ларни қадоқлашда ишлатилади.


БОПП/ПЭ.
Материал пар ва газ ўтказмаслик, паст ҳароратларга ва тешилиб қолишга нисбатан ўта чидамлилик хусусиятларига эга. 120-160 даража оралиғидаги иссиқлик ёрдамида яхши пайвандлана олади. Горизонтал ва вертикал турдаги (Россия ва хорижда ишлаб чиқарилган), маҳсулотларни қадоқлаш ҳарорати 40 даражагача бўлган қадоқлаш автоматларида фойдаланиш учун яроқли. Ёғлилик даражаси юқори бўлмаган музлатилган маҳсулотлар, қандолатчилик маҳсулотлари, ун, шакар, ёрма маҳсулотлари, синтетик кир ювиш воситалари, қуруқ сут, макарон маҳсулотлари, тайёр нонушталарни қадоқлашда ишлатилади.